"Барселона" кўзлаган футболчисини сотиб ололмаслиги мумкин

  • 12 февраля, 2020, 17:54
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Реал Сосьедад" форварди Виллиан Жозе катта эҳтимол билан "Барселона"га ўтмайди.

Tecno

Diario Sport нашри тарқатган хабарга қараганда “Сосьедад” 28 ёшли бразилиялик футболчини 50 млн евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас. Аммо, бу нарх каталонияликларга маъқул келмаяпти.

Бундан ташқари “Реал Сосьедад”нинг ўзи ҳам Жозени қўйиб юбормоқчи эмас. Боиси, жамоа айни дамда ЕЧЛ йўлланмаси ва Испания кубоги ғолиблигини мақсад қилмоқда.

Маълумот учун, Виллиан Жозе жорий мавсум 24 та ўйинда майдонга тушди ва 8 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию