“Барселона” Мессига хабар юборди

  • 20 августа, 2023, 22:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Лионель Месси янги жамоаси “Интер Майами” сафида илк ютуқ – Лигалар кубогини қўлга киритди. Аргентиналик ҳужумчи бу мусобақада еттита учрашувда ўнта гол уриб, тўпурарлар пойгасида ғолиб чиқди.

Tecno

Шу тариқа, 36 ёшли футболчи фаолиятидаги 44-совринига сазовор бўлди ҳамда бу кўрсаткич бўйича мутлақ рекордчига айланди.

“Барселона” раҳбарияти клуб тарбияланувчисининг муваффақиятларига бефарқ эмаслигини кўрсатди.

- Лионель Месси бутун даврларнинг энг совриндор ўйинчисига айлангани билан табриклаймиз. 44 та соврин. Биз бу ажойиб тарихнинг бир бўлаги бўлганимиздан фахрланамиз, - деб табрик хабари йўллади “Барселона” матбуот хизмати.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию