
"Барселона" спорт директори жамоанинг ЕЧЛдаги асосий рақибларини айтди
"Барселона" спорт директори Деку жамоанинг Чемпионлар Лигасидаги мақсадлари ҳақида гапирди.
Ўтган мавсумда Ханс-Дитер Флик жамоаси ярим финалга қадар етиб борган, бироқ Миланнинг "Интер" клубига мағлуб бўлганди.
- Кўплаб клублар, масалан, "Ливерпуль" ва "Реал Мадрид" жиддий кучайди. Финалга чиқиш учун энг юқори даражамизни кўрсатишимиз зарур. Сўнгги бир неча йил ичида ПСЖда тўғри трансферлар ва Луис Энрикенинг ажойиб ишлари туфайли кучли жамоа шаклланди. Менимча, улар яна Чемпионлар Лигасини қўлга киритиш учун яхши имкониятга эга.
Бизни ПСЖ билан жуда қизиқарли ўйин кутмоқда, аммо бу фақат гуруҳ босқичи - аввало уни муваффақиятли ўтишимиз керак. Турнирда ғалаба қозониш ҳақида гапиришга ҳали эрта, - дея Декунинг сўзларини келтирди "Mundo Deportivo" нашри.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона"нинг ПСЖга қарши учрашуви 1 октябрда бўлиб ўтади.
Комментарии