"Барселона" Суаресга А Сериядан ўринбосар топди

  • 30 января, 2020, 15:06
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Барселона” клуби жароҳат олиб узоқ муддатга сафдан чиққан ҳужумчи Луис Суарес ўрнига муносиб ўринбосар қидиришни давом эттирмоқда.

Tecno

Tuttomercatoweb нашри тарқатган хабарга кўра каталонияликларнинг бу борадаги эътибори “Сасссуоло” форварди Доменико Берардига тушган. Айтиш керакки, ушбу икки клуб ўртасида ўзаро ҳамкорлик яхши йўлга қўйилган. Шу боис Беррарди январь ойи охиригача “Камп Ноу”га кўчиб ўтиш эҳтимоли жуда юқори.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” шунингдек Пьер-Эмерик Обамеянг, Эдинсон Кавани ва Оливье Жиру каби футболчиларнинг ҳам номзодини ҳам кўриб чиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Беррарди жорий мавсум А Серияда 16 та ўйинда майдонга тушди ва 9 та гол ҳамда 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию