
"Барселона" таркибни "Интер" ҳимоячиси билан кучайтириши мумкин
"Интер"нинг франциялик ҳимоячиси Бенжамен Павар фаолиятини бошқа нуфузли чемпионатда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "Sport.es" нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, футболчининг агенти Пини Захави Каталониянинг "Барселона" вакиллари билан 29 ёшли ҳимоячининг эҳтимолий трансфери бўйича музокаралар олиб борган. Паварнинг трансфер нархи тахминан 25 миллион еврога баҳоланмоқда.
Футболчининг италия клуби билан амалдаги шартномаси 2028 йил июнь ойининг охиригача амал қилади. Ўтган мавсумда Бенжамен А Серияда 23 та ўйин ўтказди.
Комментарии