
"Барселона" янги мавсум учун ҳужум триосини аниқлаб олди
Жорий мавсум охирида "Барселона" ҳужум чизиғида катта ўзгаришлар бўлиши режалаштирилган.
Sport.es хабарига кўра, клуб ёзда Мемфис Депай, Люк де Йонг ва Мартин Брейтуэйт билан хайрлашмоқчи. “Кўк-анорранглилар” Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Эрлинг Холандни таркибга қўшиб олишни кўзлашмоқда.
Агар "Барса" ўз режаларини амалга ошира олса, кейинги мавсумдан бошлаб жамоанинг асосий ҳужум триоси Холанд, Ферран Торрес ва Ансу Фатидан иборат бўлади.
Комментарии