“Барселона”да катта тозалаш бошланяпти. Юлдузлар ҳам кетади

  • 25 марта, 2021, 17:45
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Барселона” раҳбарияти мавсум якунланганидан кейин таркибни тозалашга қарор қилди.

Tecno

Хабарларга қараганда, клуб дарвозабон Нето, ҳимоячи Самюэль Умтити, ҳужумчи Мартин Брэйтуэйт, ярим ҳимоячилар Филиппе Коутиньо, Миралим Пьянич ва Матеус Фернандесни трансферга қўйишга қарор қилган.

“Барса” бош мураббийи Роналд Куман яқинда клуб президенти Жоан Лапорта билан суҳбатлашганидан кейин келаси мавсумда ҳам ишини давом эттириши ҳал бўлганди. Энди нидерландиялик мураббий таркибни ўз услубига мослаштиради ва юқорида номи келтирилган футболчилардан фойдаланмоқчи эмас.

Шунингдек, клуб хўжайинлари ортиқча футболчиларни сотиб юбориш орқали ғазнага кирим қилиш ва маошларга кетаётган маблағнинг маълум қисмини тежаб қолишни кўзламоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию