
"Барселона"да Вальверденинг ўрнини ким эгаллаши мумкин?
Кеча ЕЧЛ ярим финалида учралган мағлубиятдан сўнг Эрнесто Вальверденинг "Барселона"даги тақдири сўроқ остида қолгани ҳақида хабар берилган эди.
ESPN тарқатган хабарга кўра “кўк-анор ранглилар” 55 ёшли испаниялик мутахассис ўрнига “Аякс” устози Эрик тен Хагни муносиб кўришмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ ушбу голландиялик мутахассисга “Бавария” ва ПСЖ клубларидан ҳам қизиқишлар пайдо бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Комментарии