"Барселона"га Португалия терма жамоаси аъзоси келмоқда

  • 28 мая, 2023, 11:05
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Португалия терма жамоаси ва “Вулверхэмтон” клуби ярим ҳимоячиси Рубен Невеш "Барселона"га ўтишга яқин турибди.

Tecno

Каталония клуби 26 ёшли футболчи учун "бўрилар"га 30 миллион евро тўлашга рози бўлишган. Бундан ташқари, "Барселона" ушбу шартномага ярим ҳимоячиси Ансу Фатини қўшиб беришга ҳам рози бўлиши мумкин, деб хабар бермоқда AS нашри A Bola нашрига таяниб.

Юқоридаги манбаларга кўра, Невешнинг трансфери яқин кунларда якунланиши кутилмоқда. Рубен мавсум охирида "Барса"ни тарк этадиган Серхи Бускетснинг ўрнини эгаллайди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию