"Барселона"нинг 17 ёшли ҳимоячиси қойилмақом кўрсаткич қайд этди

  • 11 апреля, 2024, 03:53
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Европа Чемпионлар лигаси чорак финалидан ўрин олган ПСЖ - "Барселона" баҳсида каталонияликлар 3:2 ҳисобида рақибдан устун келди ва жавоб баҳси олдидан ўз имконияталрини яхшилаб олди. 

Эътиборли томони шундаки, охирги пайтларда "кўк-анорранглилар"нинг асосий таркиб футболчисига айланиб бораётган 17 ёшли Пау Кубарси мазкур беллашувда бирор маротаба Париж клуби футболчиларига дриблингга йўл қўйиб бермади. Бундан ташқари, у 2023/2024 йилги мавсумда ҳали ЕЧЛ ўйинларида бирор маротаба рақибларига алданмаган. 

Қайд этиш лозим, "Барселона" ва ПСЖ жамоалари ўртасидаги жавоб баҳси 16 апрель санасида бўлиб ўтиши режалаштирилган. 

 

Tecno

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию