"Барселона"нинг "бомба" трансфери барбод бўлди

  • 31 января, 2023, 23:32
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Бернарду Силва "Барселона"га ўтмайдиган бўлди. Бу ҳақда "AS" нашри хабар тарқатмоқда. 

Манбанинг хабарига кўра, "шаҳарликлар" португал футболчининг "Барселона"га ўтиш истагида эканлигига қарамай, уни қўйиб юбормоқчи эмас. 

"Кўк-анорранглилар" уни мавсум якунига қадар сотиб олиш опцияси билан ижарага олишни режалаштираётганди. 

Эслатиб ўтамиз, Каталония клуби Силвани ёзда ҳам қўлга киритишга ҳаракат қилган, аммо охир-оқибат ушбу трансфер амалга ошмаганди. 


Tecno

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию