"Барселона"нинг "Реал Сосъедад"га қарши қайдномаси эълон қилинди
Ла Лиганинг 6-тури доирасида "Барселона" "Реал Сосъедад" жамоасига қарши майдонга тушади. Мазкур учрашув учун каталонияликлар бош мураббийи Ханси Флик кенгайтирилган таркибни тақдим этди. Сўнгги пайтларда жароҳати сабаб ўйинлардан четда қолаётган Ламин Ямал бу сафар қайдномадан жой олди.

Маълумот учун, беллашув бугун Тошкент вақти билан 21:30 да бошланади.



Комментарии