
“Бавария” Алаба ўрнига “Реал” футболчисини олади
“Бавария” ёзда клубни тарк этиши кутилаётган универсал ҳимоячи Давид Алаба ўрнига футболчи топиб қўйди.
Мюнхенликлар “Реал” сафида ўз ўрнини топа олмаётган Эдер Милитаони олишни режалаштирмоқда.
Бразилиялик ҳимоячи “Қироллик клуби”га 2019 йили 50 миллион еврога олиб келинган ва у билан 2025 йилнинг ёзигача шартнома тузилган эди. Жорий мавсумда Милитао атиги учта учрашувда қатнашиб, самарали натижа қайд этгани йўқ.
Transfermarkt портали бу ўйинчининг трансферини 30 миллион еврога баҳоламоқда.
Комментарии