"Бавария" "Атлетико" футболчиси учун 80 млн евро сарфламоқчи

  • 4 июня, 2021, 13:50
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Испания терма жамоаси ва “Атлетико” Мадрид клуби ярим ҳимоячиси Сауль Ньигес фаолиятини Германия Бундеслигасида давом эттириши мумкин.

Tecno

Журналист Кладуия Гарсиянинг Radio Marca эфирида маълум қилишича, 26 ёшли футболчининг янги иш жойи “Бавария” клуби бўлади. Мюнхенликлар раҳбарияти ушбу трансфер учун 80 миллион евро ажратмоқчи. Ушбу трансфер жорий ёзги трансферлар даврида амалга оширилади.

Ньигес “Атлетико” тарбияланувчиси ҳисобланади. У асосий жамоада 2013 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2026 йилга қадар имзоланган.

Сауль ортда қолган мавсум Испания чемпионатида жами 33 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию