"Бавария" Боатенгнинг нархини эълон қилди

  • 2 июня, 2019, 17:40
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Хабарингиз бор Мюнхеннинг "Бавария" клуби ўзининг тажрибали ҳимоячиси Жером Боатенгни трансферга қўйди.

Tecno

Bild нашри тарқатган хабарга кўра немис гранди 30 ёшли футболчини 20 миллион еврога баҳоламоқда. Клуб президенти Ули Хёнесснинг фикрича Боатенгга янги чақириқ керак. Унга эса ПСЖ, "Ювентус" ва "Боруссия" Дортмунд клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Маълумот учун, Боатенг “Бавария” сафида 2011 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида мюнхендиклар сафида жами 286та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 8та гол ёздириб қўйишга эришди. Унинг нархи 30 млн еврога баҳоланмоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию