“Бавария” Бундеслига юлдузини “Реал”га бермоқчи эмас

  • 14 января, 2021, 14:20
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Бавария” ва “Реал” клублари Мёнхенгладбахнинг “Боруссия”сида порлай бошлаган истеъдодли ярим ҳимоячи Флориан Нойхаусни олишга ҳаракат қилмоқда.

Tecno

23 ёшли футболчининг ўзи ҳам қудратли клубларда тўп суриш орзусида ёзда Мёнхенгладбахдан кетиш истагини билдирмоқда.

“Боруссия” аслида бу футболчини қўйиб юборишни истамаяпти. Лекин 2024 йилгача давом этадиган шартномада кўрсатилган бадал пули тўланадиган бўлса, германияликлар Нойхаусни ушлаб қололмайди.

Нойхаус футболчилик фаолиятини “Мюнхен 1860” жамоасида бошлаган ва 2017 йили “Боруссия"га олиб келинган. Жорий мавсумда Бундеслигада 14 та ўйинда майдонга тушган ярим ҳимоячи учта гол уриб, иккита голли пас узатди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию