
"Бавария" ҳаддидан ошди!
"Барселона" клуби харид қилмоқчи бўлган "Бавария" футболчиси Роберт Левандовсининг нархини амалдаги жамоаси кўтиришдан тўхтамаяпти.
Журналист Педро Моратанинг хабар беришича, айни вақтда мюнхенликлар ўз ҳужумчиси учун 70 миллион евро олишни истамоқда.
Аввалроқ, улар "Барселона"нинг 40+5 кўринишидаги таклифини рад этиб, 50 миллион евродан юқори бўлган таклифларни кўриб чиқишини айтган.
Айни вақтда "кўк-анорранглилар" сўралган пулни тўлашга тайёр. Бироқ ҳали польякка ўринбосар топмаган Мюнхен клуби форварднинг нархини кўтаришдан тўхтамаяпти.
Комментарии