"Бавария" ҳимоячиси ПСЖга ўтишга яқин турибди

  • 25 августа, 2018, 18:10
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Бавария” ҳимоячиси Хуан Бернат фалиятини ПСЖда давом эттиришга яқин турибди.

Tecno

Sky Germany нашри тарқатган хабарга кўра клублар бу борада деярли келишиб олишган ва бунинг учун парижликлар немис клубига 14 миллион евро тўлайди.

Бернатнинг ўзи эса ПСЖда йилига 5 миллион евро маош олмоқчи. Бироқ, француз клуби футболчининг ушбу талаби бироз юқори эканлигини билдириб, уни туширишга ҳаракат қилмоқда.

Маълумот учун, 25 ёшли футболчи ўтган мавсум Бундеслигада жами 11та учрашувда иштирок этган ва жамоасининг 2та голига ассистентлик қилишга эришган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию