“Бавария”: Нима бўлса ҳам, бу юлдуз фақат бизга ўтиши керак!

  • 16 декабря, 2024, 11:40
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ўтган мавсумда “Байер”нинг ўз тарихида илк бор Германия чемпиони бўлишика катта ҳисса қўшган Флориан Вирцнинг келаси ёз бозори қайнайдиган бўляпти.

Tecno

Европанинг бир қатор гранд клублари 21 ёшли ҳужумкор футболчини ўз сафида кўришни истайди. Даъвогарлар орасида “Реал”, “Бавария”, ПСЖ, “Манчестер Юнайтед”, “Ливерпуль” каби бадавлат клублар бор.

Шунга қарамай, “Бавария” суперўйинчини Бундеслигадан ташқарига кетишига йўл қўймоқчи эмас.

Мюнхенликларга Вирцнинг ўзида креативлик, юқори техника ва самарадорликни бирлаштира олгани ва универсал ўйинчи сифатида ривожланиб бораётгани ром этган.

“Бавария” Вирцнинг трансферини стратегик аҳамиятга эга, деб ҳисоблаяпти ва нима қилиб бўлса ҳам уни қўлга киритмоқчи.

“Байер” ўз тарбияланувчиси билан 2027 йилнинг 30 июнигача давом этадиган шартномага эга ва уни осонликча қўйиб юбормайди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию