
"Бавария" Швайнштайгерни мукофотлади (ФОТО)
Германия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Бастиан Швайнштайгер жамоа олдидаги хизматлари учун собиқ клуби “Бавария”нинг фахрий унвонига сазовор бўлди. Таъкидлаш керакки, у ушбу мукофотга сазовор бўлган 18-футболчи бўлди.
Маълумот учун, 34 ёшли футболчи 2002-2015 йилларда “Бавария” шарафини ҳимоя қилган ва 500дан ортиқ ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 68та гол ёздириб қўйишга эришган. Умумий ҳисобда эса 22та совринни қўлга киритган.
Комментарии