
"Бавария"нинг яна бир футболчиси жамоани тарк этиш арафасида
"Бавария" ҳимоячиси Саша Боэ ёзда жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда журналист Флориан Плеттенберг хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, 24 ёшли футболчи Мюнхен клубидаги ўйин амалиётидан норози ва шу сабабли ёзда кетиш эҳтимоли бор. Ҳали якуний қарор қабул қилинмаган.
Боэнинг вазиятини собиқ клуби "Галатасарай" диққат билан кузатиб бормоқда. Франциялик футболчи 2021 йилдан 2024 йилгача ушбу клуб шарафини ҳимоя қилган эди.
Жорий мавсумда Боэ Бундеслигада 10 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатма амалга оширган.
Комментарии