
Белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди
Жорий йилнинг 18-20 апрель кунлари Андижон шаҳрида белбоғли кураш бўйича 2008-2009 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати беллашувлари ўтказилди.
Андижон олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази манежида бўлиб ўтган мазкур мамлакат чемпионатида ўғил болалар белбоғли курашнинг эркин ва белбоғли кураш йўналишларида 13 та вазн тоифасида, қизлар эса 8 та вазнда куч синашишди.
Уч кун давом этган муросасиз беллашувларда Илёсбек Ҳамидбоев (Наманган), Бехрузбек Муротов (Андижон), Санжарбек Ҳошимжонов (Фарғона), Нуразиз Илҳомиддинов (Навоий), Диёрбек Абдухалилов (Тошкент в.), Муниса Темирова (Наманган), Гулсевар Нурқобилова (Жиззах), Айсилув Қидирбаева (ҚҚР) сингари спортчилар ўз вазн тоифаларида биринчи ўринни банд этишди.
Ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди.
Таъкидлаш жоиз, ушбу чемпионатда кучли учликдан жой олган полвонлар май ойида Нукусда ўтказилиши режалашитирилган Осиё ва жаҳон чемпионатида иштирок этиш йўлланмасига эга бўлишди.
Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади
Комментарии