Bellator дан UFC га — кимлар ўзини кўрсата олди, кимлар эса йўқ?

  • 28 августа, 14:59
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

Охирги йилларда Bellator да ютуққа эришган кўплаб жангчилар UFC да ўзини синаб кўришга қарор қилган. Бироқ, амалда бу ўтиш ҳамма учун ҳам муваффақиятли бўлганича йўқ. Қуйида Bellator дан UFC га ўтган баъзи жангчилар ва уларнинг янги лигадаги тақдири ҳақида қисқача таҳлил қиламиз:

Tecno

Уилл Брукс (АҚШ): 2016 йилда UFC билан шартнома имзолаганида ММА даги рекорди 17-1 эди. У икки бор Майкл Чендлерни мағлуб этган. Аммо UFC да 1-3 натижа кўрсатиб, лигадан чиқариб юборилди.

Александр Волков (Россия): Bellator чемпиони бўлган ягона россиялик. У UFC даги энг муваффақиятли ўтишлардан бири. Ҳозирга қадар оғир вазн тоифасида ТОП-5 да мустаҳкам ўрин эгаллаб келмоқда.

Эдди Альваресь (АҚШ): Bellator ва UFC чемпионлигини қўлга киритган ягона жангчи. Гарчи UFC даги умумий рекорди 4-3 бўлса-да, у фақат кучли рақиблар билан жанг қилган.

Гектор Ломбард (АҚШ): ўрта вазнда Bellator чемпиони, UFC да дастлаб яхши натижа қайт этган (3-2), аммо USADA (анти-допинг агентлиги) назоратидан сўнг кетма-кет 6 мағлубиятга учраб, четлатилган.

Лайман Гуд (АҚШ): Bellator тарихида 77 кг даги илк чемпион. Унинг UFC даги рекорди — 3 ғалаба, 3 мағлубият. Америкалик 2020 йилда лигани тарк этган.

Зак Маковски (АҚШ): ўта енгил вазнда Bellator чемпиони. UFC даги рекорди 3-4.

Жо Сото (АҚШ): ярим енгил вазн тоифасида Bellator чемпион бўлган. UFC да 3-5 натижа билан 2018 йилда рўйхатдан чиқарилди.

Патрик Микс (АҚШ): Bellator да Pound-for-Pound рўйхатида етакчи эди. Бироқ у UFC даги дебют жангидаёқ мағлубиятга учради.

Бен Аскрен (АҚШ): Расмий жиҳатдан ONE FC дан ўтган, аммо аввал Bellator да 4 бор чемпионлик камарини ҳимоя қилган. Америкалик UFC да 1 ғалаба ва 2 мағлубият (муддатидан олдин) қайд этиб, истеъфога чиқди.

Майкл Чендлер (АҚШ): Bellator да 10 йил давомида 3 карра чемпион бўлган. UFC да эса 2-5 натижа кўрсатиб, юқори даражадаги жангчиларга қарши ғалаба қозона олмаяпти.

Хулоса қилиб айтганда, Bellator дан UFC га ўтган жангчилар орасида фақат икки нафари — Эдди Альваресь ва Александр Волков — юқори даражадаги натижаларни кўрсата олди.

Қолган жангчилар эса UFC даражасида ўзини кўрсата олмади. Бу эса яна бир бор шуни исботлайдики, PFL даги Гран-при ютуқлари ёки Bellator чемпионлиги ҳали жангчининг дунё даражасида эканини кўрсатмайди. Асл синов — бу UFC октагонида!

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию