"Бенфика" президенти: "Реал" Каррерас бўйича таклиф жўнатмаган"

CHERY AUTO

"Бенфика" президенти Руй Кошта "Реал Мадрид" фаол қизиқиш билдираётган чап қанот ҳимоячиси Алваро Каррерас ҳақидаги саволга жавоб берди.

Tecno

"Реал" бизга таклиф билан чиқиши керак. Ҳозирча ҳеч нарса келмади. Агар улар таклиф қилишса, кейин нима бўлишини кўрамиз. Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўйнаб юрган пайтимиз трансфер учун ноқулай вақт. Ҳозир Каррерас шу ерда, биз билан," - дея Костунинг сўзларини келтиради Madrid Universal.

Аввалроқ ОАВда "қаймоқранглилар" Каррерас трансфери учун 45 млн евро тўлаши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Таъкидланишича, 22 ёшли футболчи Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Испания гранди таркибида ўйнаши керак бўлган. Бироқ, турнир 14 июнь куни бошланган ва футболчининг трансфери амалга ошмай қолган. Инсайдерлар талқинига кўра, "Бенфика"га Мадрид клубининг таклифи маъқул келмаган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию