"Бенфика" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи, аммо...

  • 24 мая, 2019, 11:46
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мавсумни “Райо Вальекано” сафида ижара асосида ўтказган “Реал” ҳужумчиси Рауль де Томас “Бенфика” клубининг қизиқишлар доирасига кириб қолд.

Tecno

Marca нашри тарқатган хабарга кўра лиссабонликлар 24 ёшли испаниялик футболчи учун 12 млн евро таклиф қилишмоқда. Бироқ, “қироллик клуби” уни 35 млн еврога баҳоламоқда.

Ўз навбатида “Райо Вальекано”да ҳам Томасни сотиб олиш истаги мавжуд. Аммо, улар “Реал” сўраётган маблағни тўлашга қодир эмас.

Маълумот учун, Томас жорий мавсум Ла Лигада жами 33та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 14та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию