Бэйл “Реал”га келди

  • 31 июля, 2022, 21:13
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” жамоаси мавсумолди тайёргарлик йиғинини АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида ўтамоқда. Жамоа машғулотларига яқиндагина мадридликлар билан хайрлашиб, “Лос-Анжелес” клубига кўчиб ўтган Гарет Бэйл ташриф буюрди.

Tecno

Уэльслик футболчи мадридликлар сафида 2013-2022 йиллар давомида тўп тепган. Бэйл бу жамоада Чемпионлар лигасининг беш карра ғолибига айланди.

Бэйл фаолияти давомида “Саутгемптон” ва “Тоттенхэм” жамоаларида ҳам ўйнаган.

33 ёшли футболчи янги жамоасида уч марта майдонга тушиб, бир бор гол уришга ҳам муваффақ бўлди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию