Бокс. 11 нафар боксчимиз Хабаровскдаги турнир финалига чиқди!

  • 17 мая, 2024, 20:27
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Хабар берганимиздек, бугун Россиянинг Хабаровск шаҳрида бўлиб ўтаётган “Константин Коротков” халқаро хотира турнирининг эркаклар ўртасидаги ярим финал жанглари бўлиб ўтди. Қувонарлиси, финал олди баҳсларида иштирок этган вакилларимизнинг барчаси ғалабага эришди ва финалга йўл олди.

Tecno

Бугун жангларини ўтказиб финалга йўл олган боксчиларимиз:

-54 кг: Ҳасанбой Дўсматов
-54 кг: Шаҳзод Музафаров
-57 кг: Абдумалик Ҳалоков 
-60 кг: Дилшод Абдумуродов
-67 кг: Руслан Абдуллаев
-71 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев
-80 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев
-86 кг: Жасурбек Йўлдошев 
-92 кг: Мадияр Саидраҳимов
+92 кг: Лазизбек Мулложонов 
+92 кг: Баҳодир Жалолов

Мусобақанинг финал жанглари эртага бўлиб ўтади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию