Бокс. Икки мураббийимиз фахрий унвон ва орден билан мукофотланди

  • 24 августа, 11:42
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони:

Tecno

Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларга қўшган муносиб ҳиссаси, ўзининг ёрқин истеъдоди, кенг қамровли илмий-ижодий ва амалий фаолияти билан халқимизнинг интеллектуал салоҳияти ва маънавиятини юксалтириш, мамлакатимизда илм-фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият ва санъат соҳалари, оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш, ёш авлодни она юртга муҳаббат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш йўлидаги кўп йиллик самарали хизматлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотлансин:

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвони билан - Достанов Алимардон Махмур ўғли (Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказининг бокс бўлими мураббийси).

“Фидокорона хизматлари учун” ордени билан: Рузиахунов Раҳматжон Турсунович (бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси катта мураббийси).

Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию