
Бокс терма жамоамиз “Константин Коротков” турнирини иккинчи ўринда якунлади
14-20 апрель кунлари Россиянинг Хабаровск шаҳри бокс бўйича халқаро хотира турнирига мезбонлик қилди. Ушбу турнирда терма жамоаларимиз ҳам иштирок этишди. Бугун мусобақа якунланди ва жамоамиз 4 та олтин, 5 кумуш ва 7 та бронза медалларини қўлга киритишди. Бу натижа билан вакилларимиз умумжамоа ҳисобида мезбонлардан сўнг иккинчи ўринни эгаллади.
Ғолиб ва совриндорларимиз билан танишинг:
Олтин медал:
-75 кг. Азиза Зокирова
-63,5 кг. Абдуллоҳ Маъдаминов
-75 кг. Нурислом Исмоилов
-86 кг. Нусратбек Тоҳиров
Кумуш медал:
-50 кг. Гулсевар Ганиева
-60 кг. Шохрух Абдумаликов
-71 кг. Муҳаммадазизбек Исмоилов
-80 кг. Раҳматилло Бойматов
-86 кг. Шоҳжаҳон Абдуллаев
Бронза медал:
-57 кг. Хуморабону Маъмажонова
-60 кг. Рашида Тагирова
-66 кг. Айсанем Саруарова
-54 кг. Фарёзбек Дўсматов
-57 кг. Санжар Ваҳобов
-63,5 кг. Адҳамжон Муҳиддинов
-71 кг. Асилбек Абдураҳмонов
Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.
Комментарии