Бўлди, Златаннинг "Милан"даги тақдири ҳал!

  • 15 мая, 2020, 21:05
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Швециялик ҳужумчи Златан Ибрагимович ўзининг "Милан"даги тақдирига ойдинлик киритди.

Tecno

Football Italia тарқатган хабарга кўра, 38 ёшли футболчи “россонерилар” сафида амалдаги шартномаси охиригача тўп суради ва шундан сўнг бошқа жамоага кетади. У катта эҳтимол билан Швецияга қайтади ва ўзига тегишли бўлган "Хаммарбю" клуби сафида ўйнайди.

Ибрагимович “Милан” сафига қишки трансферлар даврида эркин агент сифатида келиб қўшилган эди. Унинг шартномаси 30 июнда ўз ниҳоясига етади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию