Болгария - Италия: Матнли трансляция

CHERY AUTO

ЖЧ-2022 саралаши доирасида Болгария ўз майдонида Италияни қабул қилади. Ушбу саҳифа орқали ўйинни матнли тарзда кузатиб боришингиз мумкин бўлади. Учрашувнинг хавфли вазиятларини ўтказиб юбормаслик учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади. 

Tecno

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов тайёрлади. 

  • 90+3'

    Бурчак тўплари ёмғири. Италия тинимсиз ҳужумлари билан Болгарияни жарима майдонига қамаб ташлади. 

  • 90+2'

    Иммобиле ажойиб юриш амалга оширди ва зарба берди. Дарвозабондан супер сейв. 

  • 90+1'

    Италиянинг кетма-кет 2 та бурчак зарбаси наф келтирмади. 

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 90'

    Спинаццола фаоллик эвазига бурчак зарбаси ишлаб берди. 

  • 88'

    Витанов ўрнига Раинов майдонга тушмоқда. 

  • 85'

    Иммобиленинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди. 

  • 83'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Локателли жарима майдони ташқарисидан ажойиб зарба бериб, ҳисобни очди. 

  • 79'


    Илиев Делев ўрнига майдонга тушмоқда. 

  • 76'

    Италиянинг ҳужумлари бесамар якунланмоқда. 

  • 72'

    Белоттида фантастик вазият бўлди. Илк зарбани дарвозабон устидан ташлади, Тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. Қайта зарбани Андреа анча юқорига тепиб юборди. 

  • 71'

    Болгария ҳимояланишда давом этмоқда. 

  • 69'

    Сенси ўрнига Локателли майдонга тушмоқда. 

  • 68'

    Болгариянинг вазияти ҳужумдаги фол туфайли тўхтатилди. 

  • 66'

    Ўйин темпи жуда паст. Жамоалар вазият ярата олмаяптилар. 

  • 64'

    Белотти жарима майдони ичида йиқилди. Ҳакам бу гал пенальти бермади. 

  • 63'

    Кастадинов ўрнига Малинов майдонга тушмоқда. 

  • 61'

    Болгария тўпни назорат қила бошлади. 

  • 59'

    Божиков сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 57'

    Болгария терма жамоаси яхши вазиятга эга бўлди. Дарвозабондан ажойиб сейв. Офсайд ҳам бўлган экан. 

  • 54'

    Ўйин майдон марказида кечмоқда. 

  • 50'

    Болгария ҳужумга ўта бошлади. 

  • 48'

    Италия иккинчи таймни ҳам ҳужумлар билан бошлади. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45'

    Танаффус. 

  • 45+'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилмоқда. 

  • 43'

    ГОООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Белотти ўзи ишлаган пенальтини аниқ амалга оширди. Ҳисоб очилди. Энди Болгария очилишга мажбур. 

  • 42'

    Белоттини жарима майдони ичида йиқитишди. Пенальти. Болгария жазоланди. 

  • 41'

    Италия жарима майдонига ёриб киришнинг турли йўлларини ахтармоқда. 

  • 39'

    Белоттининг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди. Болгария жуда зич ҳимояланмоқда. 

  • 37'

    Кьеза яна бир вазиятда жарима майдони ичида қоидани бузди. Зарба беришга интилишнинг ҳаддан ошиб кетиши шу бўлса керак!

  • 36'

    Ўйин аввалидан буён бирор бир қайд этишга арзирли зарба бўлмади. 

  • 35'

    Барелла рақиб майдонида қоидани бузди. 

  • 32'

    Кьеза ҳужумда фол ишлатди. 

  • 31'

    Италия ҳужумчиси офсайдда қолиб кетди. Ҳужум тўхтатилди. 

  • 28'

    Болгария прессинг уюштира бошлади. Жамоалар вазият яратмаяпти. 

  • 25'

    Болгария жарима майдонига тинимсиз узатилаётган тўплар бирин-кетин қайтариляпти. Ҳимоячилар анча тартибли ўйнамоқда. 

  • 23'

    Италия ҳамон ҳужумларни давом эттирмоқда. 

  • 21'

    Бурчак узатмаси пайтида Андреа Белотти рақибга нисбатан қоидани бузди. 

  • 20'

    Италия ҳимояда осонлик билан ҳужумчиларни зарарсизлантирди. Қарши ҳужум сўнгида Спинаццола узатган тўп йўлига ҳимоячилар ғов бўлишга улгурди. 

  • 18'

    Болгария ўйинни ўз яриммайдонидан узоқлаштира олди. 

  • 16'

    Италиянинг ҳужумлари ҳам зарбагача етиб бормаяпти. 

  • 14'

    Вераттининг жарима майдонига узатмаси ўтмади. Спинаццола ушбу вазиятда рақибга нисбатан қоидани ҳам бузди. 

  • 11'

    Болгариянинг прессинги ёрдам бермаяпти. Италия пасларда адашмаяпти. 

  • 9'

    Жарима майдонига Барелла узатган тўпни ҳимоячилар қайтариб юборди. 

  • 7'

    Бурчак тўпини итальянлар қисқа пас билан ўйнаб кетди. 

  • 7'

    Кьезанинг зарба беришига имкон берилмади. 

  • 6'

    Италия бурчак зарбасидан унумли фойдалана олмади. 

  • 3'

    Италия дастлабки дақиқаларда тўпни назорат қилмоқда. Болгария прессинг уюштирмоқда. 

  • 1'

    Учрашув бошланди. 

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келмоқда. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. Италия Болгария майдонида меҳмон бўлади. Ушбу беллашувни Абдулвосид Валихонов матнли трансляция тарзида эътиборингизга ҳавола этади. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию