"Борнмут" етакчи футболчиси билан шартномани узайтирди

  • 8 сентября, 2018, 09:05
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англиянинг "Борнмут" клуби ярим ҳимоячи Жуниор Станислас билан шартномани узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Tecno

Унга кўра 28 ёшли футболчи АПЛ клуби билан 2023 йилга қадар шартнома имзолаган. Таъкидлаш керакки, унинг аввалги келишуви 2019 йилда ўз ниҳоясига етар эди.

Маълумот учун, Станислас "Борнмут" шарафини 2014 йилдан буён ҳимоя қилиб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 87та ўйинда майдонга тушиб, 19та голга муаллифлик қилган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию