"Боруссия Дортмунд" ҳужумчиси икки гранд клубга ўтиши мумкин
"Боруссия Дортмунд" вингери Карим Адейеми бошқа клублар билан алоқада.
"Football Italia" нашри "Bild" газетасига таяниб хабар беришича, Германия терма жамоаси футболчиси мавсум охирида Дортмунд клубини тарк этишни режалаштирмоқда.
Сўнгги пайтда Адейемининг манфаатларини Жорже Мендеш кўриб чиқмоқда. Агент трансфер борасида тўғридан-тўғри "Манчестер Юнайтед" ва "Интер" билан мулоқот қилмоқда.
Шу мавсумда 23 ёшли футболчи Бундеслигада 10 та ўйин ўтказди ва 2 та гол киритди.



Комментарии