
"Брайтон" - "Тоттенхэм": Матнли трансляция
Англия Премьер-лигаси 21-турида "Тоттенхэм" "Брайтон" билан баҳс олиб боради. Ўйин сайтимиз орқали матнли трансляция қилинади.
- 90+5'
Ўйин якунланди.
- 90+3'
Тоби Алдервейрелд қўполлик ишлатди, ҳакам ўйин қоидаси бузилганини қайд этди.
- 90+2'
Эрик Ламеланинг зарбасига ҳимоячи блок қўйди.
- 90'
Иккинчи таймга 4 дақиқа қўшиб берилди.
- 89'
Адам Лаллана тўпни жарима майдонига узатди, тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди.
- 87'
Дэн Бернга қўполлиги учун сариқ карточка кўрсатилди.
- 86'
Брайтоннинг бурчак тўпини ҳимоячилар қайтаришди.
- 85'
Аарон Конноли дарвозага зарба йўллади, ҳимоячи тўпга блок қўйди.
- 82'
Мусса Сиссоконинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.
- 80'
Лукас рақиб майдонига киришга уринди, ҳимоячилар уни тўхтатиб қолди.
- 79'
Нил Мопе ўрнини Грэхэм Поттерга бўшатиб берди.
- 79'
Леандро Троссард ўрнига Аарон Конноли ўйинни давом эттиради.
- 77'
Леандро Троссард ўйиндан ташқари ҳолатда қолди, ҳакам ўйинни тўхтатди.
- 76'
Тоттенхэм бурчак тўпидан фойдалана олмади.
- 75'
Карлос Винисиус дарвозага зарба йўллади, дарвозабон тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
- 74'
Танги Ндомбеле ўрнини Эрик Ламела эгаллади.
- 72'
Йоэл Велтман ўрнини Дэн Бернга бўшатиб берди.
- 72'
Нил Мопе қўполлик ишлатгани учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 68'
Алексис Макаллистер тўпни жарима майдонига узатди, ҳимоячи тўпни узоқлаштирди.
- 67'
Тоби Алдервейрелд рақибига қўполлик ишлатгани учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 64'
Алексис Макаллистер зарба беришга уриниб кўрди, ҳимоячи тўпга блок қўйди.
- 63'
Лукаснинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.
- 62'
Гарет Бэйл ўрнини Лукасга бўшатиб берди.
- 56'
Адам Уэбстер дарвозага кучли зарба йўллади, бироқ Уго Льорис жамоасини қутқарди.
- 56'
Брайтон бурчак тўпидан фойдалана олмади.
- 55'
Паскаль Гросс ва Нил Мопе ҳужум ташкил қилишди, бироқ ҳужумни ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
- 54'
Тоттенхэм футболчиси бурчакдан тўпни узатиб берди, ҳимоячилар вазиятни бартараф этди.
- 51'
Паскаль Гросс ўйин қоидасини бузди, Питер Бэнкс жарима тўпи белгилади.
- 49'
Паскаль Гросс ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
- 46'
Давинсон Санчес ўрнига Карлос Винисиус ўйинни давом эттиради.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди.
- 45+1'
Биринчи тайм якунланди.
- 45'
Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 44'
Алексис Макаллисте дарвозага кучли зарба берди, бироқ ноаниқ.
- 42'
Мусса Сиссоко қўполлик ишлатди, ҳакам жарима тўпи белгилади.
- 39'
Брайтон футболчилари бурчак тўпидан фойдалана олмади.
- 38'
Льюс Данк бурчакдан узатилган тўпни дарвозага йўллади, тўп ҳимоячилардан майдондан чиқиб кетди.
- 37'
Алексис Макаллистер жарима зарбасини амалга оширди, тўп ҳимоячиларга тегиб майдонни тарк этди.
- 35'
Мусса Сиссоко қўполлик ишлатди, ҳакам ўйин қоидаси бузилганини қайд этди.
- 35'
Леандро Троссарднинг узатмаси ўхшамади.
- 32'
Нил Мопе тўпни ўзига бўйсундириб дарвозага йўллади, Уго Льорис тўпни ушлаб олди.
- 30'
Бен Дэвис тўпни дарвозага йўллади, бироқ зарба ноаниқ чиқди.
- 27'
Брайтон футболчиси бурчакдан тўпни ўйинга киритди, ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди.
- 26'
Соломон Марч ҳаракатлари орқали бурчак тўпи ишлаб олди.
- 24'
Зарбалар бўйича статистика: 5:0.
- 22'
Алексис Макаллистернинг зарбаси дарвозанинг юқорисидан ўтиб кетди.
- 21'
Бурчакдан узатиб берилган пасни ҳимоячи қайтарди.
- 21'
Паскаль Гросс тўпни узатиб берди, ҳимоячи хавфни бартараф этди.
- 19'
Брайтон бурчак тўпидан фойдалана олмади.
- 19'
Йоэл Велтман тўпни рақиб жарима майдонига узатиб берди, ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
- 17'
ГОООООЛ! Леандро Троссард қанотдан узатилган пасни дарвозага аниқ йўллади, голкипер вазиятни кузатиб қолди.
- 15'
Брайтон тактик ҳужум ташкил қилмоқда.
- 13'
Алексис Макаллистер пасни ўзига бўйсундириб, дарвозага кучли зарба йўллади, ноаниқ.
- 11'
Тоттенхэм тўпни ўзида ушлаб, ҳужум ташкил қилишга уринмоқда.
- 8'
Гарет Бэйл ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
- 4'
Паскаль Гросс дарвозага зарба йўллади, бироқ ноаниқ чиқди.
- 3'
Хон-Мин Сон қўполлик ишлатди, ҳакам ўйин қоидаси бузилганини қайд этди.
- 1'
Ўйин бошланди.
Комментарии