Бу бола Холанддан зўр чиқиб қолди

  • 23 октабря, 2023, 09:31
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Бундеслигада порлай бошлаган Серу Гирасси тўпурарлик борасида Германия чемпионати рекордини ўрнатди.

“Штутгарт” жамоаси саккизинчи турда “Унион Берлин” майдонидан 3:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди. Ўйинда ҳисобни очган Серу Гирасси мавсумданги 14-голини киритди.

Бундеслига тарихида ҳали ҳеч қайси футболчи мавсум бошида бундай сермаҳсуллик қайд этмаган. Бу каби юқори самарадорликни Роберт Левандовски ҳам, Эрлинг Холанд ҳам кўрсата олмаган.

Умуман олганда, жаҳон футболида фақатгина Криштиану Роналдунинг натижаси Гирассиникидан устун ҳисобланади.  Португалиялик юлдуз 2014 йили “Реал” сафида дастлабки саккизта турда рақиблар дарвозасини 15 маротаба ишғол қилган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию