Бу ишни Бенземанинг ўзи ҳал қилади

  • 3 февраля, 2023, 11:35
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Реал" билан шартномани узайтириш ёки узайтирмаслик тўғрисида Карим Бенземанинг ўзи қарор қабул қилади.

Tecno

El Partidazo de COPE нашри хабарига кўра, 35 ёшли ҳужумчи клуб раҳбариятидан бу борада таклиф кутиши шарт эмас. Боиси Бензема 2022 йилда “Олтин тўп”ни қўлга киритганидан сўнг, агар хоҳласа, унга шартномани автоматик равишда бир мавсумга узайтириш ҳуқуқи берилган. Каримнинг амалдаги шартномаси эса 2023 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади.

Бензема жорий мавсум "Реал" сафида жами 20 та ўйинда майдонга тушди ва 13 та гол урди ҳамда 1 та голли узатмани амалга оширди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию