Бу катта таваккал, лекин Холандни оламиз!

  • 10 ноября, 06:25
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Барселона” келаси ёзда трансфер бозорида сенсация қилишни режалаштирмоқда ва “Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Холандни ўз сафига қўшиб олишга уриниб кўради.

Tecno

El Nacional маълумотларига кўра, норвегиялик форварднинг узоқ муддатли шартномаси ва юқори баҳосига қарамасдан, клуб аллақачон стратегия ишлаб чиққан. Спорт директори Деку Холанд трансферида Дани Ольмодан шартноманинг бир қисми сифатида фойдаланиб, трансфер нархини пасайтиришни кўзлаяпти.

Клуб хўжайини Жоан Лапорта Холандни ёши ўтиб қолган Роберт Левандовскининг ўрнини босадиган ҳужумчи сифатида кўрмоқда. Клуб ишонч билан норвегиялик юлдузни  “Камп Ноу”нинг янги тимсоли, деб ҳисоблаяпти.

“Манчестер Сити” тўпурарининг нархи тахминан 175-180 миллион евро деб баҳоланмоқда, бу эса, “Барселона”нинг ҳозирги имкониятларидан анча юқори.

Шу сабаб улар шартномага Дани Ольмони қўшиш орқали тўловни қисман қоплашни кўзлаган. Бу қадам маош фондини ҳам енгиллаштиради.

Каталон клуби Холандни 2026 йил ёзида, Левандовски шартномаси тугаётган пайтда, олишни мақсад қилган. Бу жамоага янги авлод ҳужумини қуриш имкониятини беради.

Шунга қарамай, экспертлар каталонияликларнинг бу стратегиясини катта таваккал устига қурилганини алоҳида тилга олмоқда.

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию