"Бу Мессига нисбатан ҳурматсизлик!"

  • 29 сентября, 2021, 16:24
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" клуби собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд Чемпионлар лигаси 2-тури доирасидаги ПСЖ - "Манчестер Сити" беллашувидаги қизиқ ҳолатга тўхталди.

Tecno

Англиялик футболчи "шаҳарликлар" стандарт вазият ижро этаётган вақтда ПСЖ юлдузи Лео Месси жонли девор остига ётгани тўғрисида қуйидаги фикрларни билдирди: "Машғулотлар давомида Почеттино унга шундай кўрсатма берган бўлса, кимдир орага аралашиши ва "йўқ, йўқ, Месси бундай қилмайди",-дейиши керак эди.

Бу ҳурматсизлик. Агар мен бу жамоада бўлганимда, унинг ўрнига ётиб олардим. Мен унинг бундай қилишига йўл қўймасдим. Унинг либоси доғ бўлмаслиги керак. Бу иш Месси учун эмас",-деди собиқ футболчи.

Эслатиб ўтамиз, аргентиналик футболчи Париж клуби сафидаги дастлабки голини айнан "шаҳарликлар"га қарши баҳсда киритди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию