
Бу қизиқ. "Аякс" 50 йилда илк бор еврокубокларда иштирок этмайдиган бўлди
УЕФА Европа лигаси саралашида иштирок этаётган Амстердамнинг “Аякс” клуби плей-офф босқичида икки ўйин натижасига кўра Норвегиянинг “Русенборг” клубига 2:4 ҳисобида мағлуб бўлди ва мусобақа билан ҳайрлашди.
Таъкидлаш лозимки, амстердамликлар 1966/67 йилги мавсумдан буён илк бор спорт принципларига кўра еврокубокларда иштирок этишмайдиган бўлишди.
Қайд этиш лозимки, ушбу жамоа 1990/91 йилги мавсумда ҳам еврокубокларда иштирок этмаган. Бироқ, ўшанда “Аякс” мухлислари сабаб жазоланган ва еврокубокларга қўйилмаган эди.
Комментарии