Бугун 4 нафар боксчимиз олтин медал учун жанг қилади!
Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида VI Ислом Бирдамлиги ўйинлари давом этмоқда.
Бугун бокс йўналишида финал жанглари бўлиб ўтади. Ушбу босқичга 4 нафар боксчимиз етиб келишган.
-60 кг: Одинахон Исмоилова - Эвин Эргиногуз (Туркия);
-65 кг: Абдуллоҳ Мадаминов - Жугурта Аит Бекка (Жазоир);
-57 кг: Хуморабону Мамажонова - Айнур Микайилова (Озарбайжон);
-60 кг: Мадияр Данияров - Маҳаммадали Гасимзада (Озарбайжон);
Биринчи дастур жанглари Тошкент вақти билан 16:00 да старт олади, иккинчи дастур бўлса 21:00 да бошланади. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.



Комментарии