Бугун Ўзбекистон афсоналари А Серия собиқ юлдузларига қарши майдонга тушади!

Бугун Ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишланган тадбирлардан энг каттаси ўтказилади.

Яъни, ўзбек футболи ва Италия А Серияси афсоналари ўзаро ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Бу орқали "оқ бўрилар" таркибида узоқ йиллар фаолият олиб бориб, якунда хайрлашув ўйинида қатнаша олмаган фахрийларимизга ажойиб имконият тақдим этилади.

"Пахтакор" стадионида бўлиб ўтадиган баҳс 19:00 да старт олади. Унда вакилларимиздан Одил Аҳмедов, Сервер Жепаров, Азиз Ҳайдаров, Темур Кападзе, рақиблардан эса, Каристиан Аббьяти, Альберто Жилардиньо, Людовик Жюли, Алдаир, Сержиньо каби юлдузлар иштирок этади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию