
Бугун Ўзбекистон U17 терма жамоаси КХДР билан ўйнайди
Бугун Ўзбекистон U17 терма жамоаси Осиё кубоги ярим финал босқичи доирасида КХДРга қарши баҳс олиб боради.
Мазкур ўйинда футболчиларимиз тўлиқ оқ либосда, дарвозабонимиз эса яшил либосда ҳаракат қилади.
Эслатиб ўтамиз, учрашув Тошкент вақти билан соат 22:15да Тоиф шаҳридаги “Қирол Фаҳд” стадионида старт олади. Беллашув "Футбол ТВ" орқали жонли эфирга узатилади.
Комментарии