Букайо Сака хайрли ишга қўл урди!

  • 21 июня, 2023, 18:45
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Букайо Сака Туркиядаги зилзиладан жабр кўрган 26 оилани уй-жой билан таъминлади.

Англиялик футболчи "BigShoe" хайрия лойиҳаси томонидан уюштирилган акцияда иштирок этиб, Туркия шарқидаги Адияман, Қаҳраманмарас ва Малатядаги оилалар учун уй-жой пулини тўлаган. Бу оилалар ётоқ хоналари, яшаш хоналари, ошхоналар ва ҳаммомларни ўз ичига олган контейнерларга жойлаштирилади.

“Бошида томи бор ҳар бир киши ўзини омадли деб билиши мумкин. Фалокат бу одамлардан бор нарсаларини олди ва бу уларнинг айби эмас. Уларга ёрдам бера олиш ва нимадир бера олиш мен учун жуда муҳим”, - дейди “Арсенал” ва Англия терма жамоаси вингери.

Февраль ойида Туркия ва Сурияда кучли зилзила юз берди. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию