
Бунақаси бўлмаган! “Ливерпуль” рекорд трансферга қўл урмоқда
Англия Премьер-лигасининг амалдаги ғолиби “Ливерпуль” таркибини кучайтириш учун суперфорвард олиш фикрини ўзгартиргани йўқ.
The Sun нашрининг ёзишича, аввалги уринишлари барбод бўлганига қарамай, мерсисайдликлар Александр Исаак бўйича “Ньюкасл”га янги таклиф тайёрламоқда.
Бу гал Арне Слот жамоаси ньюкаслликларга швед ҳужумчиси учун 130 миллион фунт стерлинг таклиф қилади. Бу сумма Англия клублари учун рекорд ҳисобланади. Ҳали замонавий футбол ватанида бирор клуб бу қадар катта маблағ эвазига бир футболчини харид қилмаган.
“Ливерпуль” мавсум бошланишидан аввал Исаак трансфери учун 110 миллион фунт тиккан эди. бироқ “Ньюкасл” раҳбарияти трансферга кўнмади.
Ҳозир клуб ва футболчи ўртасида келишмовчилик бор. 25 ёшли форвард раҳбарият уни “Ливерпуль”га қўйиб юбормагани учун машғулот ва учрашувларда қатнашишдан бош тортиб келмоқда.
Комментарии