
Бундеслига. "Бавария" қаторасига олтинчи ғалабани қўлга киритди
Ҳозиргина Германия Бундеслигаси 26-туридан ўрин олган "Унион Берлин" ҳамда "Бавария" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди. Берлиндаги "Ан дер Альтен Форстерай" стадионида кечган учрашувда меҳмонлар 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди.
40-дақиқада Роберт Левандовски пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очган бўлса, 80-дақиқада Бенжамен Павар орадаги фарқни иккитага етказди. Шу тариқа, мюнхенликлар ҳисобидаги очколар сони 58 тага етди ва иккинчи ўриндаги "Боруссия" Дортмунд билан 4 очколик фарқ сақланиб қолди. Пойтахтликлар эса 30 очко билан 12-поғонадан жой олишган.
Комментарии