Бундеслига голеадори "Барса"га ўтиши мумкин

CHERY AUTO

"Байер" ҳужумчиси Патрик Шик фаолиятини Ла Лигада давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "Mundo Deportivo" нашри хабар тарқатди. 

"Барса" чехиялик форварднинг трансферини ёзда амалга ошириши мумкин. Унинг хизматига, шунингдек, "Вест Хэм" ва "Манчестер Сити" клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда. 

Патрик Шик "Байер" сафида фаолиятидаги энг яхши даврларни ўтказмоқда. У жорий мавсум 16та ўйинда майдонга тушиб, 18та гол урган ва битта голга ҳаммуаллифлик қилган. Бундеслига тўпурарлар пойгасида Шик Левандовскидан (23та гол) кейин иккинчи ўринда бормоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию