
Бундеслига клублари 27 йиллик натижасини такрорлай олишди
Европа лигаси 1/16 босқичи доирасида кеча бўлиб ўтган ўйинларда немис клубларининг уччаласи ҳам ғалаба қозонишди.
Кеча "Айнтрахт" "Ред Булл"ни, "Вольфсбург" "Мальме"ни "Байер" эса "Порту"ни мағлуб этди. Сешанба ва Чоршанба кунлари "Боруссия" "ПСЖ"ни, "РБ Лейпциг" эса "Тоттенхэм"ни мағлуб этди.
Шундай қилиб, бешта немис клубларининг барчаси плэй-офф баҳсларида баварига ғалаба қозонишди. Еврокубоклар тарихида Бундеслига клублари бундай натижани сўнгги маротаба 1993-йилда қайд этишган эди.
Комментарии