Бундеслига клублари коронавирусга қарши оммавий тестдан ўтказилади

  • 30 апреля, 2020, 11:11
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Бундеслига мавсумни давом эттиришга тайёргарликни бошлаб юборди.

Tecno

Kicker нашри тарқатган хабарга кўра, бугундан бошлаб Биринчи ва Иккинчи Бундеслига клублари футболчилари ва ходимлари коронавирусга қарши тестдан ўтишни бошлашади. Тез орада эса клубларга тўлиқ ҳажмда машғулотлар ўтказишга рухсат берилиши мумкин.

Аммо, хавф остида бўлган футболчилар билан нималарни амалга ошириш керак ва жамоада коронавирус аниқланган тақдирда, қайси протоколга амал қилиш кераклиги борасидаги саволларга ҳамон жавоб топилмаган.

Бундан аввалроқ, Бундеслига 9 май санасидан тикланиши ҳақида хабар берилган эди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию