Бундеслигада Левандовскига тенг келадигани топилмади

  • 28 июня, 2020, 10:48
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Бавария" форварди Роберт Левандовски Бундеслиганинг 2019/20 йилги мавсумдаги энг яхши тўпурари деб топилди.

Tecno

Польшалик тўпурар якунига етган мавсум давомида чемпионатда 31 та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 34 та гол урди.

Бу борада кучли учликдан “РБ Лейпциг”нинг собиқ ҳужумчиси Тимо Вернер (34 та ўйин, 28 гол) ва “Боруссия” Дортмунд вингери Жейдон Санчо (32 та ўйин, 17 та гол) жой олди.

Бундеслиганинг жорий мавсумдаги энг яхши тўпурарлар ўнлиги билан танишиб олинг:

1. Роберт Левандовски ("Бавария", 34 гол);

2. Тимо Вернер ("РБ Лейпциг", 28 гол);

3. Жейдон Санчо ("Боруссия" Д, 17 гол);

4. Ваут Вегорст ("Вольфсбург", 16 гол);

5. Роуэн Хеннингс ("Фортуна", 15 гол);

6. Эрлинг Холанд ("Боруссия" Д, 13 гол);

7. Жон Кордоба ("Кельн", 13 гол);

8. Робин Квайсон ("Майнц", 13 гол);

9. Флориан Нидерлехнер ("Аугсбург", 13 гол);

10. Серж Гнабри ("Бавария", 12 гол).

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию