Буниси топ-дарвозабон эмас! Доннарумма бошқа гап...

  • 17 сентября, 15:13
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” афсоналаридан Пол Скоулз клубнинг трансфер сиёсатини танқид қилиб,  янги олинган дарвозабон Сенне Ламменснинг даражасига шубҳа билдирди.

Tecno

Маълумки, манчестерликлар ёзги трансферлар ойнаси ёпилиши арафасида бельгиялик голкиперни “Антверпен”дан олиб келганди.

- Сизлар Бельгиядан дарвозабон олдингиз. У қанча туради? 20 миллион евро. Мана шунинг ўзи у ҳақида барча маълумотларни очади. Бу топ-дарвозабон эмас.

Жанлуижи Доннарумманинг қўлдан чиқарилгани энг катта хато. Бу посбонни олиш имкони туғилдими, Парижга бориб, у истаган барча нарсани муҳайё қилиб, ўзини клубга олиб келиш керак эди.  Доннарумма жаҳоннинг энг зўр дарвозабони бўлиши жуда осон.  У менга Петер Шмейхелни эслатиб юборди, - деди Пол Скоулз.

Италиялик 26 ёшли дарвозабон “Манчестер Юнайтед”га қарши учрашувда “Сити” таркибида дебютини муваффақиятли ўтказиб, бир неча хавфли зарбаларни бартараф этди ва дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Сенне Лемменс эса, ҳали майдонга тушгани йўқ. Андре Онана кетганидан кейин дарвозани Алтай Байиндир қўриқлаяпти.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию